АҚШ Махфий хизмати ҳозирда бир қоп оқ кукун, эҳтимол кокаин Оқ уйга қандай кириб келганини текширмоқда.
Бу ҳақда Washington Post нашри хизмат вакили Энтони Гуглиелми ва манбаларга таяниб ёзмоқда. Кукун якшанба куни тезкор ходимлар томонидан кечки тинтув пайтида топилган.