Оқ уй матбуот котиби Карине Жан-Пьер АҚШ президенти Жо Байден G20 саммитида иштирок этишини айтди, бундан олдин Байден Миср ва Камбоджага ташриф буюради.
“Президент G20 етакчилари саммитида иштирок этиш учун 13-16 ноябрь кунлари Индонезиянинг Балида бўлади”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган РИА Новости.
Жан-Пьернинг аниқлик киритишича, Байден саммит олдидан Мисрнинг Шарм аш-Шайх курортида бўлиб ўтадиган БМТнинг иқлим конференциясида иштирок этади, шунингдек, Камбоджа пойтахти Пномпенда бўлиб ўтадиган йиллик АҚШ-АСЕАН саммитида иштирок этади.
Қайд этилишича, АҚШ президенти ва унинг G20даги ҳамкасблари ўртасидаги мулоқот мавзулари иқлим ўзгариши, Украинадаги можаронинг глобал оқибатлари, шунингдек, жаҳон иқтисодиётини тиклаш учун муҳим бўлган устувор вазифалар бўлади.