Оқ уйнинг расмий вакили Жен Псакида коронавирус аниқланди ва у карантинда қолишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда Оқ уй баёнотига таяниб, «РБК» хабар берди.
«Чоршанба куни Оқ уйнинг юқори мартабали амалдорлари ва тиббиёт жамоаси билан келишган ҳолда оила аъзоларимда коронавирус аниқлангани сабаб юзага келган фавқулодда вазият туфайли президент билан хориж сафарига чиқмаслик бўйича қарор қабул қилдим. Шундан буён мен карантиндаман», — дейди Псаки.
Унинг сўзларига кўра, кетма-кет тўрт кун коронавирусга топширган ПЗР-тести салбий чиққан, аммо 31 октябрдаги тест натижаси ижобий бўлган.
Псакининг аниқлик киритишича, у «чоршанбадан бери президент Жо Байден ва Оқ уйнинг юқори мартабали шахслари билан алоқада бўлмаган». «Бугунги тест натижаси ижобий чиққанини шаффофлик нуқтаи назаридан маълум қилмоқдаман… Вакцина сабаб менда енгил белгилар кузатилмоқда, бу эса уйдан туриб ишлашимга имкон беради», — дея таъкидлайди матбуот котиб.
Шунингдек, у «экспресс-тест жавоби салбий чиққанидан кейинги ўн кунлик карантин якунлангач» Оқ уйга қайтишини маълум қилган.
Жен Псаки АҚШ собиқ президенти Барак Обама администрациясида турли лавозимларда фаолият юритган. Оқ уй матбуот котиби лавозимини эса Жо Байден АҚШ президентлиги лавозимига киришгач, эгаллаган.