АҚШ савдо масалалари бўйича маслаҳатчиси Питер Наварро Хитой Коммунистик партияси аъзолари TikTok дастуридан фойдаланган ҳолда америкалик болаларни кузатаётганини маълум қилди.
"Биламан, TikTok - қизиқарли. Аммо бу ҳам хавфлидир. Савол шу: Хитой Коммунистик партияси сизнинг фарзандларингиз қаерда эканлигини биладими? Жавоб ҳа бўлиши мумкин", дейди Наварро.
Унинг қўшимча қилишича, у “Microsoft” томонидан ижтимоий тармоқ сотиб олиниши мумкинлигига шубҳа билан қарамоқда, ваҳоланки, Наварронинг сўзларига кўра, “Миcрософт”нинг ўзи Хитойда ишлайди ва бу "саволлар туғдириши" мумкин.