Оқ уй Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишувга Трамп жамоасининг кўмагида эришилганини маълум қилди.
АҚШ маъмурияти келишувнинг тўлиқ бажарилишига умид қилишини билдирди. Аммо агар ҲАМАС гаровдагиларни озод қилмаса, можаронинг кучайиши мумкинлиги хавотирга солмоқда. Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни муҳокама қилиш учун Қоҳирада учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Қўшма Штатлар биринчи босқичда икки нафар америкалик гаровдаги шахснинг озод этилишини тасдиқлади.