Қўшма Штатлар Ғазо секторининг шимолий қисмларига инсонпарварлик юкларини жўнатиш қайта бошланганини қайд этмоқда.
Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Шон Саветтнинг "Х" ижтимоий тармоғида эълон қилган баёнотида айтилади.
"Биз бу ҳафта Ғазо шимолига, шу жумладан Иорданияга инсонпарварлик юкларини етказиб бериш қайта бошланганини қайд этамиз", деди у. Саветтнинг аниқлик киритишича, "1 октабрдан бери етказиб беришнинг қабул қилиб бўлмайдиган секинлашуви фонида бу ҳафта Ғазо сектори шимолига 129 юк машинаси ёрдам етказган". "Келгуси ҳафталарда бу рақам ошиши кутилмоқда, биз Иорданияга етказиб беришни ташкил этишдаги этакчилиги учун миннатдормиз", дея қўшимча қилди у.