Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Она 1 ва 7 ёшли қизларини пичоқлаб ўлдирди

A A A
Она 1 ва 7 ёшли қизларини пичоқлаб ўлдирди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани Жаҳалбабойли маҳалласида она ўзининг икки нафар вояга етмаган фарзандларини пичоқлаб ўлдирди.

2018 йилнинг 5 июль куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида Жағалбойли маҳалласида рўйхатда турувчи, вақтинча “Қоровултепа” МФЙда яшовчи уй бекаси Р.Р. исмли аёл уйида бирга яшаган қизлари 7 ёшли Б.Т. ва 1 ёшли М.Р.ларнинг қорин қисмларига пичоқ билан уриб жароҳат етказди.

 

Қизларини пичоқлаганидан сўнг эса, ўзининг ҳам қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада Б.Т. ва М.Р.лар воқеа жойида вафот этганлар.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, Р.Р. касалхонага ётқизилган.

Manba: uznews.uz

Киритилди: 13:34 06.07.2018. Ўқилди: 2857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда