Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Омикрон" штаммининг ноодатий аломати аниқланди

A A A
"Омикрон" штаммининг ноодатий аломати аниқланди

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази мутахассислари одамнинг лаблари, териси ва тирноқларининг кулранг бўлиши "Омикрон" коронавирус штамми билан касалланганлигини кўрсатиши мумкинлигини аниқлади, деб ёзади The Mirror.

“Классик” коронавирус билан касалланишнинг учта асосий белгиси юқори иситма, доимий йўтал, таъм ёки ҳид сезгиларининг йўқолиши ёки ўзгариши ҳисобланади, деб ёзади “Газета.ру”.

Шу билан бирга, The Mirror таъкидлайди, "Омикрон" белгилари кўпроқ совуққа ўхшайди ва бу аломатлар кўпинча беморлар ва шифокорлар томонидан "енгил" деб таърифланади. Бироқ терининг, лабларнинг ва тирноқларнинг ранги ўзгарган бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Олимларнинг таъкидлашича, бу аломатлар қондаги кислород миқдори пастлигини кўрсатиши мумкин.

Киритилди: 10:39 05.01.2022. Ўқилди: 3740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар