Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

"Омад шоу" кўрсатувида қонунга зид ҳолат аниқланди. Чора кўрилди

"Омад шоу" кўрсатувида қонунга зид ҳолат аниқланди. Чора кўрилди

Бадиий асар, ижод намуналарини яратиш қанчалик машаққат ва меҳнат талаб этишини асар яратган ижодкорнинг ўзи яхши билади. Шундай экан, ҳар бир ижодкор учун ўзи яратган асарлари жуда қимматли. Зеро, муаллифнинг рухсатисиз ижод намунасидан фойдаланиш унинг мулкига хиёнат қилиш билан баробардир.

🎼Куни кеча Интеллектуал мулк агентлигига “Султон Али” таҳаллуси остида ижод қилувчи Рахматов Султоналига тегишли бўлган “Армон” номли матнсиз мусиқа асаридан ҳуқуқ эгасининг розилигисиз фойдаланилаётганлик ҳолати юзасидан тегишли чора кўриш тўғрисидаги мурожаат келиб тушган.

🕵️Агентликнинг ўрганишлари давомида “Наманган туман балиқчилик” хусусий корхонаси томонидан ташкил этилган “Омад шоу” телекўрсатувида муаллиф С.Рахматовга тегишли “Армон” номли матнсиз мусиқа асаридан ҳуқуқ эгасининг розилигисиз, ҳеч қандай муаллифлик шартномасини тузмасдан эфирга узатилаётгани аниқланди.

📗Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасига мувофиқ муаллиф асардан ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда фойдаланишда мутлақ ҳуқуқларга эга. Юридик ва жисмоний шахслар, ушбу Қонунда кўрсатилганидан ташқари ҳолларда, асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан, шу жумладан мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкин.

📗Шунингдек, Қонуннинг 62-моддасига кўра ҳуқуқ эгаси билан шартнома тузмасдан унинг ижод намуналарини такрорлаш, тарқатиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланиш муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузиш ҳисобланади.

💢Агентлик томонидан юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқбузарликка чек қўйиш ва уни олдини олиш мақсадида тегишли корхона маъмуриятига ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ҳамда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўриб чиқиш тўғрисида тақдимнома киритилди. Натижада С.Рахматовга тегишли “Армон” номли матнсиз мусиқа асари “Омад шоу” телекўрсатувидан олиб ташланди.

Киритилди: 07:22 20.05.2021. Ўқилди: 26559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!