Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи, фуқаро Х.Д. ариза билан мурожаат қилиб, “Olx .uz” эълонлар сайтида хонадон ижараси тўғрисидаги эълон бўйича номаълум шахсга 560.000 сўм пулларни ўтказиб берганлигини шундан сўнг, сайтдаги эълон йўқолиб қолганлигини кўриб, фирибгарга учраганлигини тушуниб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахс, Хоразм вилояти Янгиариқ туманида яшовчи, 2002 й.т., А.И. эканлиги аниқланган.
А.И. ушбу фирибгарлик йўли билан бошқа бир нечта фуқароларни алдаб, пулларини ўзлаштирганлиги ва шахсий эхтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлди.
А.И. га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.