Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Олтин ва кумуш нархи рекорд даражада ошди — “Коммерсант”

Олтин ва кумуш нархи рекорд даражада ошди — “Коммерсант”

Олтин ва кумуш нархи рекорд даражада ошди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.

Хабар берилишича, 12 январ куни Нью-Йоркдаги Cоmex қимматбаҳо металлар биржасида олтиннинг нархи бир унцияси (31,1 грамм) учун $4612,7 га етиб, янги рекордни қайд этди. Кумушнинг март ойи фючерси нархи ҳам тарихий максимумни янгилаб, унцияси $84,5 дан ошди. Бундан ташқари, платина нархи 4,6 фоизга ошиб, $2389,5 га етди.

Мутахассисларнинг фикрича, қимматбаҳо металлар нархининг ошишига АҚШда Федерал заҳира тизими раиси Жером Пауэллга нисбатан тергов бошланиши, Эрондаги намойишлар, шунингдек, президент Доналд Трампнинг Эрон, Куба ва Гренландия бўйича кескин баёнотлари таъсир қилган.

Киритилди: Бугун 13:48. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!