Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Олтин тўп» пойгасида етакчи ўзгарди

«Олтин тўп» пойгасида етакчи ўзгарди

«Олтин тўп» учун курашда фаворит ўзгарди. Score 90 экспертларининг янгиланган рейтингига кўра, айни дамда биринчи ўринни «Бавария» вингери Майкл Олисе эгаллаб турибди. У ўз жамоадоши Харри Кейнни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Рейтингнинг кучли бешлиги қуйидагича кўриниш олган:

  1. Майкл Олисе («Бавария»)

  2. Харри Кейн («Бавария»)

  3. Ламин Ямал («Барселона»)

  4. Килиан Мбаппе («Реал Мадрид»)

  5. Эрлинг Холанд («Манчестер Сити»)

Майкл Олисе жорий мавсумда «Бавария» либосида барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 29 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Мюнхен клуби ҳамон «требл» (бир мавсумда учта асосий соврин) учун курашни давом эттирмоқда.

Қизиғи шундаки, ўтган йилги «Олтин тўп» сўровномасида Олисе 30 та номзод орасида энг охирги ўринни эгаллаган эди.

Киритилди: Бугун 09:49. Ўқилди: 407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!