Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Олот туманида фуқароларга сохта архив кўчирмалари ёзиб берилганлиги аниқланди

Олот туманида фуқароларга сохта архив кўчирмалари ёзиб берилганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман давлат архиви масъул шахслари 11 та ҳолатда фуқароларга ер майдони ажратилганлиги тўғрисида сохта архив кўчирмалари ёзиб берганликлари натижасида фуқаролар томонидан ушбу кўчирмалар давлат хизматлари марказига тақдим қилиниб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган жами 1,65 га ер майдонига қурилган уй-жойларга асоссиз мулк ҳуқуқи эътироф этилиб, давлат ва жамоат манфаатларига жиддий зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz

Киритилди: 13:32 23.07.2021. Ўқилди: 2737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!