Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

“Олмалиқшаҳаргаз” газ таъминоти огоҳлантирди

A A A
“Олмалиқшаҳаргаз” газ таъминоти огоҳлантирди

Тошкент вилояти ҳокими, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, ТошМГҚБ ҳамда “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида Олмалиқ шаҳар газ хўжалигини 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлашга оид комплекс тадбирлар доирасида, бўлим томонидан жорий йил 6 июль соат 08:00дан 8 июль 17:00 га қадар Олмалиқ-2 ГТС иш фаолиятини тўхтатиши сабабли У.Носир, А.Қодирий, "Теракли" МФЙлардаги аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш тўхтатилиши белгиланган.

Тадбир доирасида ер ости ва ер усти юқори ҳамда ўрта босимли газ қувурларида босқичма-босқич зичликка синаш ишлари лойиҳавий босимга кўтариш билан амалга оширилади. Шунингдек, қувурлар ва улардаги иншоотларнинг хавфсизлик меъёрларига оид талабларга риоя этилиши юзасидан назорат тартибида кўрик олиб борилади.

Киритилди: 09:01 05.07.2021. Ўқилди: 2869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар