Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

​Олмалиқлик аёл эрини пичоқлади

A A A
​Олмалиқлик аёл эрини пичоқлади

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида истиқомат қилувчи 55 ёшли аёл ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғига тан жароҳати етказди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, С.Б ва унинг эри Н.Б ўртасида жанжал келиб чиққан. Ўзаро оилавий келишмовчилик сабаб бошланган жанжал оқибатида аёл қўлидаги ошхона пичоғини эрининг кўкрак қисмига санчиб, унга тан жароҳати етказган. Оқибатда Р.Б шифохонага ётқизилиб, унинг турмуш ўртоғига нисбатан қасддан баданга оғир шикаст етказиш бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан мазкур ҳолат бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Manba: uza.uz

Киритилди: 17:04 24.09.2018. Ўқилди: 1952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда