Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Олмалиқда янги ноёб фабрика қурилади

A A A
Олмалиқда янги ноёб фабрика қурилади

Олмалиқ кон-металлургия комбинати(ОКМК) мисни бойитувчи янги фабрика қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Халқ сўзи онлайн хабар берди.

Янги саноат объекти лойиҳаси Россиянинг ТОМС илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти томонидан ишлаб чиқиляпти. Уни 2022 йилга келиб ишга тушириш режалаштирилган.

Янги фабриканинг ўзига хослиги шундаки, у ерда фойдали қазилмаларни бойитишнинг оқилона схемаларидан фойдаланилади. Бу эса мис, молибден ва олтин каби товар маҳсулотлари чиқарилишини кўпайтириш имконини беради. Шунингдек, Россия томони оксидланган рудалар, тошқол ва фойдали қазилмани қайта ишлашдан қоладиган чиқиндиларни қайта ишлаш имкониятини ҳам кўриб чиқиши лозим. Бу мис ва олтин ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини беради , - дейилади хабарда.

Ўз навбатида ТОМС келгуси йилдан ҳозирда фаолият юритиб келаётган иккита мисни бойитиш фабрикасини модернизация қилиш ишларига киришади.

Эслатиб ўтамиз, ОКМКнинг ишончли бошқарувини амалга ошириб келаётганSFI Management Group компанияси жорий йилдан бошлаб комбинатни ривожлантириш дастури доирасида 180 миллион доллар инвестиция жалб этишни режалаштирган.

Маълумот учун, ТОМС охирги ўн йилда Россиядаги 30 дан ортиқ тоғ-бойитиш фабрикалари лойиҳасини ишлаб чиққан. Бу эса Россияда йилига олтин қазиб олиш ҳажмини 6 тоннага ошириш имконини берган.

Мазкур институтнинг шу кунларда амалга ошираётган лойиҳаларидан бири Байкалбўйи ўлкасидаги ҳали ишлов берилмаган Удокан мис конини тадқиқ этиш ва шу бўйича технологиялар ишлаб чиқиш билан боғлиқ. Ушбу кон ўз йўналиши бўйича дунёдаги энг йирик захиралардан бири ҳисобланади.

Киритилди: 16:34 07.01.2019. Ўқилди: 1577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар