Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Олмалиқда мактаб ўқувчиси ҳушидан кетиб вафот этди

Олмалиқда мактаб ўқувчиси ҳушидан кетиб вафот этди

Олмалиқдаги мактабда 10-синф ўқувчиси йиғилишга киришдан аввал вафот этган.

Тошкент вилояти ИИББ маълум қилишича, Олмалиқ шаҳридаги мактабда 10-синф ўқувчиси тарбиявий йиғилишга киришдан олдин ҳушини йўқотиб, вафот этган.

Вилоят ИИББ бошлиғининг матбуот котиби Бобур Тўлагановнинг билдиришича, 9-, 10- ва 11-синф ўқувчи қизлари ўртасида бир-бирлари ҳақидаги турли миш-мишлар сабаб келишмовчилик юзага келган.

Шу боис ўқувчи қизлар учун тарбиявий соат йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

Марҳума 10-синф ўқувчиси ҳам мазкур йиғилишга келаётган вақтида мактабнинг биринчи қават йўлагида ўзини ёмон ҳис қилган ва йиқилиб тушган. Маълумотларга кўра, у воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 17:50. Ўқилди: 498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!