Бугун 23 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Олмалиқда мактаб ўқувчилари сувдан заҳарланди

Олмалиқда мактаб ўқувчилари сувдан заҳарланди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида мактаб ўқувчилари сувдан заҳарланди. Бу ҳақда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат Олмалиқ шаҳрида жойлашган ихтисослаштирилган Бухоро мактабида содир бўлган. Айни пайтда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Олмалиқ шаҳар бўлимида фаолият юритувчи масъуллардан иборат ишчи гуруҳ ҳолатни ўрганмоқда.

Ўрганишлар якунида батафсил маълумот берилиши таъкидланди.

Киритилди: Бугун 10:46. Ўқилди: 419 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!