Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Олмалиқда дарахтлар ноқонуний кесиб ташланиши оқибатида 19 млн зарар етказилган

Олмалиқда дарахтлар ноқонуний кесиб ташланиши оқибатида 19 млн зарар етказилган

Ижтимоий тармоқда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги “Фурқат” МФЙ ҳудудида дарахтлар кесилиб, стадион бузилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Экология қўмитаси матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, шу маҳаллада яшовчи фуқаро А.А. томонидан жорий йилнинг 21 июлида ҳудудда мавжуд 15 дона тол дарахтларини қурилиш қилиш мақсадида кесиш учун “Давлат хизматлари маркази” орқали Тошкент вилояти Экология бошқармасига мурожаат қилинган.

Мазкур мурожаат белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, бошқарма томонидан 2022 йилнинг 25 июлида фуқарога дарахт кесилиши бўйича рад жавоби берилган.

Шунга қарамасдан А.А. ўзбошимчалик билан ишчилар ёллаб, ҳудуддаги кам қимматли бўлган жами 12 туп тол ва манзарали дарахтларини ноқонуний равишда кесиб ташлаганлиги оқибатида ўсимлик дунёсига 19,050 млн сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли қисми билан маъмурий жарима белгиланган.

Киритилди: 00:10 30.09.2022. Ўқилди: 2280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!