Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Олмалиқ Осиё Чемпионлар лигаси баҳсига мезбонлик қилади

A A A
Олмалиқ Осиё Чемпионлар лигаси баҳсига мезбонлик қилади

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган ОКМК спорт мажмуаси Осиё Чемпионлар лигаси саралаш учрашувига мезбонлик қилиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, ОКМК футбол клуби Осиё Чемпионлар лигаси саралаш учрашуви учун ОКМК спорт мажмуасини рўйхатдан ўтказди.

Осиё футбол конфедерацияси мутахассисларидан иборат комиссарлар таркиби саралаш баҳси олдидан стадионни тўлиқ текширувдан ўтказади. Мутахассисларнинг ижобий хулосаси ОКМК учун гуруҳ беллашувларини ҳам ушбу стадионда қабул қилишини кафолатлаши мумкин. Бунинг учун ОКМК жамоаси гуруҳ босқичига йўл олиши лозим бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси саралаш баҳсини ОКМК футбол жамоаси 15 август куни ўтказади. Унда олмалиқликлар Уммоннинг "Ал Сиб" клубига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 05:25 12.07.2023. Ўқилди: 1892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!