Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Олий таълим тизимида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида иш юритилади

Олий таълим тизимида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида иш юритилади

Ижтимоий тармоқларда ОТМлар ректори ва филиаллар директорига юборилган хатда маълумотларни кирилл ёзувида киритиш сўралгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги масъуллари иштирокида таҳлил қилиниб, ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва иш юритиш бўйича келгусида бу каби ҳолатларга қайта йўл қўймаслик ва унинг олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хатда келтирилган ҳолат юзасидан хат ижрочиси билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, зарур тавсиялар берилди. Тизим ходимлари учун давлат тилида иш юритиш асослари бўйича семинарлар ўтказилиши режалаштирилди.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, тизим ташкилотлари ва олий таълим муассасаларида иш юритиш тўлиқ давлат тилида, яъни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида олиб борилмоқда. Ташқи ёзувлар, кўрсаткичлар, турли ахборот-маълумот ва таништирув воситалари ҳам лотин ёзувида бўлиши таъминланган.

Вазирлик ва тизим ташкилотлари ходимларининг Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида муттасил равишда малака оширишлари ташкил қилинган.

Киритилди: 13:08 29.03.2024. Ўқилди: 534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!