Олий Раданинг Иқтисодий ривожланиш қўмитаси маълумотларига кўра, Россия дон омборларини ҳам бомбардимон қилмоқда ва Украина портларини тўсмоқда, шу сабабли Украина ўтган йиллардаги донни экспорт қила олмайди.
“Ҳозиргача Одесса портида 25 миллион тонна ғалла тўсиб қўйилган, умуман олганда, Украина портларини Россия тўсиб қўйгани сабабли мамлакат ҳар куни 170 миллион доллар йўқотиб, 90 миллион тонна дон экспорт қила олмаяпти", — дейилади Олий Рада маълумотида.