Олий Мажлис Сенатининг бу галги ялпи мажлиси 3 кундан буён давом этмоқда.
Одатда икки кун бўладиган Сенат мажлислари бу сафар қонун муҳокамаларининг қизигани, тортишувлар, баҳс-мунозараларга сабаб бўлгани боис учинчи кунга ҳам чўзилди.
Кун тартибларига ўзгартиришлар киритилди. Айниқса, мажлиснинг биринчи кунида муҳокамага қўйилган бюджет масаласи жиддий эътибор марказида бўлди.