Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Олий Мажлис Сенати кўчмоқда

A A A
Олий Мажлис Сенати кўчмоқда

Ўзбекистон парламенти – Олий Мажлиснинг юқори палатаси – Сенат Ташқи ишлар вазирлигининг биносига кўчмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги эса, Халқ банкининг бош қароргоҳи (Тошкент шаҳри ҳокимиятининг собиқ биноси)га кўчмоқда. Бундан аввал, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бошқа жойга кўчаётгани муносабати билан унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва асосий веб-саҳифасида узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди. 

«Ташқи ишлар вазирлиги бошқа бинога кўчиб ўтиши муносабати билан ТИВнинг интернетдаги расмий манбаларида (веб-саҳифа, Facebook’даги саҳифа, YouTube’даги канал) узилишлар бўлиши мумкин. Тўғри тушунишингизга умид қиламиз», - дейилади ТИВ хабарида.

Manba: kun.uz

Киритилди: 14:44 19.06.2018. Ўқилди: 1901 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар