Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Олимпиадада Украина озчиликда Марокашдан ғалабани тортиб олди

A A A
Олимпиадада Украина озчиликда Марокашдан ғалабани тортиб олди

Украина терма жамоаси Францияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2024 йилги Олимпиада ўйинлари турнирида «Б» гуруҳининг иккинчи турида Марокаш терма жамоасини мағлуб этди .

Учрашув 2:1 ҳисобида якунланди. Украина термаси дарвозасига Дмитрий Крискив ва Игор Краснопир муаллифлик қилишди. Марокаш терма жамоасининг ягона голини Соуфян Раҳими пенальтидан киритди.

Украина терма жамоаси 63-дақиқада Владимир Салюк тўғридан-тўғри қизил карточка олиб , озчиликда ўйнади .

Икки тур ўйинлари якунига кўра, «Б» гуруҳидаги барча жамоалар уч очкога эга бўлишди. Бу гуруҳда Аргентина ва Ироқ терма жамоалари ҳам кураш олиб боради .

Киритилди: 22:33 27.07.2024. Ўқилди: 1284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар