Токио Олимпиадаси пайтида коронавирусга қарши курашга деярли миллиард доллар сарфланади.
Бу ҳақда бугун япон оммавий ахборот воситаларида хабар берилди.
Таъкидланишича, харажатларга тиббий асбоб-ускуналарни сотиб олиш ва синов тизимини ташкил этиш киради. Ушбу маблағнинг катта қисмини Япония ҳукумати ажратиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, ўйинларнинг ташкилий қўмитаси қўшимча харажатлар учун яна 2 миллиард доллар ажратишга қарор қилган.
Токио Олимпиадасининг умумий бюджети ҳозир 14 миллиард доллардан ошган.