Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Олимлар: “Коронавирусга чалинган беморлар 11 кун хавфли бўлишади”

Олимлар: “Коронавирусга чалинган беморлар 11 кун хавфли бўлишади”

Сингапур миллий юқумли касалликлар маркази ва Республика Тиббиёт фанлари академиясининг вирусология бўлими ходимлари “The Straits Times” газетасига интервью беришди. Унда айтилишича, коронавирус билан касалланган одам аломатлар пайдо бўлган кундан бошлаб 11 кун давомида бошқалар учун хавф туғдиради.

Материалда таъкидланишича, кўпинча айнан ушбу даврдан кейин одамларнинг таҳлиллари коронавирус мавжудлигини кўрсатади. Аммо, олимлар бу хавфли эмас деб ҳисоблашмоқда, чунки тест вирус геномининг ҳаётийлигини эмас, фақат бир қисмини аниқлайди.

Тадқиқот давомида олимлар одам аломатлар бошланганидан 11 кун ўтгач, юқумли касалликдан халос бўлишини аниқлашди.

Ҳозирча Сингапур Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундай концепцияни қабул қилмади. Беморнинг аҳволи соғлом деб тан олиниши ва касалхонадан чиқарилиши учун мамлакатда иккита салбий тестни ўтказиш зарурати тўғрисидаги норма ҳанузгача мавжуд.

Киритилди: 22:48 23.05.2020. Ўқилди: 2768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!