Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Олимлар Буюк Британия улкан цунами остида қолиши мумкинлигини тахмин қилишди

Олимлар Буюк Британия улкан цунами остида қолиши мумкинлигини тахмин қилишди

Шотландиядаги Данди университети олимлари Буюк Британия атрофидаги сеймик ва тектоник фаоллик улкан цунамини келтириб чиқариши мумкинлигини аниқлашди, деб ёзади Science Alert.

Ҳозирда олимлар компьютерда денгиз тубининг уч ўлчамли харитасини моделлаштириш ва тузиш билан банд ҳамда тектоник плиталар фаоллигининг математик моделини ишлаб чиқишмоқда. Улар яқин бир неча йил ичида пайдо бўладиган сувости кўчкиси улкан ҳажмдаги денгиз сувини "сиқиб чиқаришидан" хавотирда.

Олимларнинг тахминий ҳисоб-китобларига кўра, сувости кўчкиси оқибатида юзага келадиган цунамининг олдида 2011 йилда Японияда содир бўлган цунами кўлмакдек бўлиб қолади. Океаншуносларнинг маълумот беришича, тўлқинлар баландлиги камида 30 метрни ташкил этади.

Manba: kun.uz

Киритилди: 16:43 18.09.2018. Ўқилди: 1352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!