Август ойида Ерда кучли магнит бўронлар бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради REN TV.
Ўртача зичликдаги бўрон 10 августда кузатилади, бунинг натижасида одамларда қон босим пасайиши сезилади.
Иқлимшуносларнинг сўзларига қараганда, 13-14 август кунлари кучсиз бўронлар содир бўлади. Бироқ, об-ҳавога сезгир одамлар бош оғриғи ва ҳатто мигренни бошдан кечиришлари мумкин.
21-22 ва 29 август кунларида эса кучли магнит бўронлари кутилмоқда.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, баъзи инсонлар ўша кунлари ўзларини ёмон ҳис қилишлари, уларда уйқу муаммолари, мигрен ва турли оғриқлар юзага келиши мумкин.