Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Олимлар 25 сонияда коронавирусни йўқ қилиш усулини топишди

Олимлар 25 сонияда коронавирусни йўқ қилиш усулини топишди

Бостон университетидаги юқумли касалликлар миллий лабораториясида олимлар махсус ёриткичлардан олинган ультрабинафша нурлар SARS-CoV-2 коронавирусини тезда йўқ қилишини аниқлашди, деб хабар беради NTV.

Муаллифлардан бири, доктор Энтони Гриффитснинг сўзларига кўра, мутахассислар вирус билан ифлосланган материалга турли дозаларда ультрабинафша нурлар билан ишлов беришган ва вирусни зарарсизлантириш учун қанча нурланиш кераклигини ҳисоблашган.

Аниқланишича, 5 мЖ/см2 дозада вирус тарқалиши олти сонияда 99 фоизга камайган. 22 мегажоулга кўпайтирилганда эса вирус 25 сония ичида бутунлай йўқ бўлиб кетган.

 

 

Киритилди: 22:12 26.06.2020. Ўқилди: 9701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!