Ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосари тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, Абдуллаев Олимжон Суюнович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
О.Абдуллаев кўп йиллар давомида Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритган. Ҳозирги лавозимга тайинлангунга қадар мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) бош консули лавозимида ишлаган (2021-2024 йиллар).