Германия канцлери Олаф Шолц ва Франция бош вазири Элизабет Борн 25 ноябрь куни энергия таъминоти соҳасида икки давлатни ўзаро қўллаб-қувватлашни кўзда тутувчи энергетика соҳасидаги бирдамлик келишувини имзолади. Имзолаш маросими Германиянинг n-tv телеканали томонидан намойиш этилди.
Германия вице-канцлери, Иқтисодий ишлар ва иқлимни муҳофаза қилиш вазири Роберт Хабек ва Франциянинг энергетикага ўтиш вазири Аньес Панье-Рюнаше томонидан тайёрланган ҳужжатга кўра, Германия Францияга электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини олади. Ўз навбатида, Франция ҳам Германияга газ етказиб беришга рози бўлди.