Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Оксфорд университети ва ЖССТ Covid-19 учун дориларни синашни бошлади

Оксфорд университети ва ЖССТ Covid-19 учун дориларни синашни бошлади

Буюк Британиядаги шифохоналарда Covid-19 дориларининг клиник синовлари бошланди, унда 8000 дан ортиқ бемор иштирок этади.

Оксфорд Университети ҳомийлигида ўтказилган RECOVERY деб номланган синовлар учун бешта дори мавжуд, дея хабар беради BBC.

Улар орасида - ОИТСни даволашда ишлатиладиган комбинатсияланган дори ва безгакка қарши дорилар ҳам бор. Тадқиқотчилар ушбу дорилар одамларда коронавирус кўпайишини тўхтата оладими ёки йўқлигини аниқлашмоқчи.

Шунингдек, яллиғланишни камайтирадиган ва иммун тизимининг реакциясини бостирадиган дорилар ҳам ўрганилмоқда. 

Клиник синовлар Буюк Британиядаги 170 га яқин шифохоналарга таъсир қилади, аммо улар дунёнинг юздан ортиқ мамлакатларида ўтказилади. Уларнинг асосий вазифаси коронавирусдан ўлимни камайтирадиган дориларни танлашдир.

"Ушбу тестларга қанча беморни жалб қилсак, натижага шунчалик тез эришамиз", дейди тадқиқот раҳбари Питер Бурбей. 

ЖССТ чоршанба куни Covid-19 дориларининг глобал синовлари бошланганлигини эълон қилди, 1200 дан ортиқ кўнгиллилар ушбу синовларга жалб қилинди.

Киритилди: 05:30 01.05.2020. Ўқилди: 2079 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!