Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Огоҳ бўлинг! Ўзбекистонда ҳаво ғайритабий тарзда исийди

Огоҳ бўлинг! Ўзбекистонда ҳаво ғайритабий тарзда исийди

Ўзбекистонда жазирама кутилаяпти. Эрон ва Туркманистондан иссиқ ҳаво кириб, ҳароратни одатий кўрсаткичлардан 4-7 даражагача иситиб юборади. "Ўзгидромет"нинг бир ҳафталик об-ҳаво маълумотига кўра ҳаво ҳарорати ғайритабий тарзда ошиши кутилмоқда.

"Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 39, баъзи жойларда эса 41 даражагача чиқди. Бу одатдагидан 2-4 даража иссиқ. Лекин 26-30 июн кунлари чилла ўз кучини кўрсатади. Мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида жазирама кучаяди", – дейилади хабарда.

"Ўзгидромет"нинг айтишича, Эрон ва Туркманистондан иссиқ ҳаво кириб келмоқда. Кундузи 40 даражагача, шимол, жануб ва чўл жойларда 42 даражагача кўтарилиши мумкин. Бу одатий ҳароратдан 4-7 даражагача кўп дегани.

Ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол тезлиги эса сониясига 15-20 метргача чиқади.

Киритилди: 14:24 26.06.2019. Ўқилди: 7253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!