Бугун 16 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлади

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлади

Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. 92 мамлакатдан 500 нафарга яқин спортчи иштирокида кечган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлгани ҳақида маълум қилган эдик.

Мусобақа якунида йигитларимиз медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритишди. Ғолиб ва совриндорларни эслаб ўтамиз:

Олтин медаль:
-109 кг: Руслан Нурудинов (силтаб кўтариш, жаҳон рекорди)
-109 кг: Руслан Нурудинов (икки кураш)
-109 кг: Шарофиддин Амриддинов (даст кўтариш)

Кумуш медаль:
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (даст кўтариш)

Бронза медаль:
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (икки кураш)
-89 кг: Сарварбек Зафаржонов (даст кўтариш)

Киритилди: Бугун 10:36. Ўқилди: 549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!