Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

ОФК мутахассислари Ўзбекистон футбол академияларини баҳоламоқда

ОФК мутахассислари Ўзбекистон футбол академияларини баҳоламоқда

Ўзбекистонда футбол академиялари фаолиятини баҳолаш ва ёшлар футболи тизимини такомиллаштириш бўйича навбатдаги ишлар олиб борилмоқда.

Шу мақсадда мамлакатимизга ташриф буюрган Осиё футбол конфедерацияси мутахассислари Тошкент, Бухоро ва Самарқанддаги футбол инфратузилмаси ҳамда академиялар шароити билан танишмоқда.

Ташриф доирасида ОФК вакиллари Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида футбол академияларини янада ривожлантириш, ёш футболчиларни тайёрлаш тизими самарадорлигини ошириш ва бу йўналишда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ОФК мутахассислари томонидан маҳаллий академияларни баҳолаш ва уларнинг фаолияти бўйича тегишли хулосалар тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:39 24.09.2026. Ўқилди: 349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!