Э.Б 2012 йилда Интернет жаҳон ахборот тармоғининг “odnoklassniki.ru” ижтимоий тармоғида “Э.Б” профилини рўйхатдан ўтказган бўлиб, мазкур профил орқали виртуал дўстлари билан суҳбатлашиб, Абдуллоҳ Бухорийнинг “Demokratiya bu kufr.mp4” номли ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган видеофайлни, Обид Назаровга тегишли, юртимиздаги анъанавий исломга зид фикрларни тарқалишида, диндорлар ўртасида ислом асосларига нисбатан турли ихтилофларни юзага келтириб чиқарувчи “qiyomat alomatlari.mp4” номли диний маърузасини ҳамда “Mard yigitlar nashida, klass bosilar Musulmonlar ko`rsin.mp4” нашида-қўшиқ фуқароларда турли экстремистик ташкилотлар фаолиятига нисбатан хайрихоҳлик уйғотиши мумкинлиги, ушбу диний-экстремистик материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, тарқатиш ва ҳориждан олиб кириш тақиқланган диний-экстремистик видеофайлларга “Klass” белгисини босиш орқали виртуал дўстларига тарқатиб келган. 2012 йилдан буён Интернет жаҳон ахборот тармоғининг “odnoklassniki.ru” ижтимоий тармоғида “Э.Б” номли билан профил яратганлигини, мазкур профилдан ҳозирги кунга қадар ўзи фойдаланиб келишини, 2019 йил март ойида мазкур профилида ишлаши давомида “Obidxon qori qiyomat alomatlari”, “Mard yigitlar nashida klass bosilar, Musulmonlar ko’rsin”, “Abdulloh Buhoriy Demokratiya bu kufr” номли диний мазмундаги видеофайлларни эшитиб, профилдан фақат ўзи фойдаланган.
Э.Б Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 2441-моддаси 3-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди.
Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси Ф.Қаҳоров томонидан Э.Бга нисбатан жиноят иши кўрилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 2441-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.