Бугун Хитой суперлигасининг 29-тури доирасида «Шангхай СИПГ» муддатидан олдин чемпионликни тантана қилгани ҳақида хабар бергандик.
Одил Аҳмедов жамоадошлари «Бейжинг Ренье»дан 2:1 ҳисобида устун келди ва амалда чемпионга айланди.
Қувонарлиси, матчнинг 20-дақиқасида ҳамюртимиз Одил Аҳмедов узоқ масофадан заргарона зарба берди. Рақиб посбони эса ушбу зарба олдида ожиз қолди.