Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Одил Аҳмедов: "Элдор ҳаммани ҳайрон қолдирмоқда"

Одил Аҳмедов: "Элдор ҳаммани ҳайрон қолдирмоқда"

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси ва сардори Одил Аҳмедов Сурияга қарши баҳс (2:0) ҳақида фикр билдирди.
"Биринчи голни тез урганимиз яхши бўлди. Баҳсни ажойиб ўтказдик, аммо камчиликларимиз бор. Уларнинг устида ишлашимиз керак. Шунга қарамай ғалабага эришдик ва бу бизга кейинги баҳсларда рухий ёрдам беради.

Одил Аҳмедов ва Элдор Шомуродов тандеми? Ҳозирги кунда Элдор ҳақиқий ҳужумчига хос ҳаракатлари билан ҳаммани ҳайрон қолдирмоқда. У бундан ҳам яхшироқ ўйнашга қодир. Тўп билан бўлганимда у қаерга пас беришимни яхши билади. Шу сабабли бир-биримизни жуда яхши тушунамиз.

Хитой чемпионати? Хитой Суперлигасида танаффус йўқ. Эртага (интервью 11 июнда олинган) учиб кетаман. Худо хоҳласа, кейинги йиғинга чақиришса, терма жамоа сафига қўшиламан" - дейди Одил Аҳмедов.

Manba: zamin. uz

Киритилди: 07:30 13.06.2019. Ўқилди: 1921 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!