Бугун 2 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

ОЧЛ2. "Насаф" бугун Қаршида ўз гуруҳи пешқадамини қабул қилади

ОЧЛ2. "Насаф" бугун Қаршида ўз гуруҳи пешқадамини қабул қилади

Бугун, 2 октябрь куни Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақасининг “D” гуруҳида 2-тур баҳслари старт олади.

Унда Қаршининг “Насаф“ жамоаси БААнинг “Шабаб Ал Аҳли“ клубига қарши ўйин ўтказади. Ушбу ўйин “Марказий” стадионида маҳаллий вақти билан соат 19:00 да бошланади. Учрашувни эронлик Паям Ҳейдари бош ҳакам сифатида бошқариб борса, унга қанотларда ҳамюртлари Фарҳод Мораввежи ва Фарҳод Фарҳодпур ёрдам беради.

Шунингдек, Ўмондаги “Amman International” стадионида “Ал Ҳусайн” (Иордания) ва “Қувайт СК” (Қувайт) клублари баҳси бўлиб ўтади. Ушбу учрашув эса мамлакатимиз вақти билан соат 21:00 да старт олади.

Маълумот ўрнида: “D” гуруҳида биринчи турдан сўнг “Шабаб Ал Аҳли” 3 очко билан биринчи ўринда бораётган бўлса, “Насаф” ва “Қувайт СК” клублари 1 очко билан иккинчи ҳамда учинчи поғонадан жой олган. “Ал Ҳусайн” жамоаси очкосиз сўнгги ўринда бормоқда.

Киритилди: Бугун 13:14. Ўқилди: 322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!