Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

ОЧЛ. “Навбаҳор” чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади

A A A
ОЧЛ. “Навбаҳор” чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади

Хабарингиз бор, шу кунларда Европа ва Осиё қитъасида чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи учрашувлари ўтказилмоқда.

Осиё чемпионлар лигасида бугунга қадар чорак финал босқичига йўл олган учта жуфтлик аниқланди. Унга кўра, 4 март куни “Ал-Айн” (БАА) – “Ал-Наср” (Суадия Арабистони), 5 март куни “Ульсан Хёндэ” (Жанубий Корея) – “Чонбук” (Жанубий Корея) ҳамда 6 март куни “Йокогама Маринос” (Япония) – “Шаньдунг Таишан” (Хитой) клублари ярим финал йўлланмаси учун ўзаро биринчи учрашувда майдонга тушади.

Мусобақанинг 4 жуфтлиги бугун, 22 февраль куни аниқланади. Аниқроғи, 1/8 финал босқичи жавоб учрашувларида “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони) – “Навбаҳор” (Ўзбекистон), “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони) – “Сепахон” (Эрон) клублари майдонга тушади. Айнан шу жуфтлик ғолиблари чорак финалда бир-бирларига қарши рақобатлашади.

Мазкур баҳсларнинг биз учун аҳамиятлиси “Ал-Иттиҳод” ва “Навбаҳор” ўйинидир.

Киритилди: 10:35 22.02.2024. Ўқилди: 1541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда