Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Очиқлик индекси”га амал қилинмаган тақдирда қандай чоралар кўрилади?

“Очиқлик индекси”га амал қилинмаган тақдирда қандай чоралар кўрилади?

Сенат ялпи мажлисида “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокамаси жуда қизғин кечди.

Қонун асосида қимматли қоғозлар бозорида очиқлик ва шаффофлик таъминланади. Шу билан бирга, бозор иштирокига нафақат маҳаллий корхоналар, балки хорижий инвесторларни ҳам жалб этиш имкони яратилади.

Муҳокама жараёнида Сенат Раиси Т.Норбоева давлат органлари, ташкилотлари “Очиқлик индекси”га амал қилмаса, бунга қандай чоралар кўрилиши, қонунчиликда белгиланган нормалар қандай ишлаётгани ҳақида Адлия вазирлиги вакилига савол билан мурожаат қилди.

Бу саволга жавобан Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов “Очиқлик индекси” бўйича давлат органлари томонидан ёки давлат улуши мавжуд корхоналар томонидан маълумотларнинг жойлаштирилиши масаласи доимий равишда мониторинг қилиб борилаётганини қайд этди.

Бу асосан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан antikor.uz электрон платформаси орқали мониторинг қилинади ва натижалари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Сенатга ва бошқа давлат органлари юқори турувчи инстанцияларига ҳам ахборот берилади. Бу талабни бажармаган ёки етарлича бажармаган давлат бошқаруви органларига нисбатан тегишли чоралар кўриш бўйича ҳам тегишли таклифлар киритилади.

Киритилди: Бугун 13:40. Ўқилди: 242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!