Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Очиқ фазодаги илк меҳмонхона 2027 йилда фойдаланишга топширилади

Очиқ фазодаги илк меҳмонхона 2027 йилда фойдаланишга топширилади

Калифорнияда космик иншоотлар қурилиши билан шуғулланувчи Orbitаl Аssembly Corporation (ОАC) корхонаси очиқ фазода ҳордиқ чиқариш ғоясини амалиётга татбиқ этиб, фазодаги биринчи меҳмонхонани ишлаб чиқмоқда, дея хабар бермоқда The Post.

Қайд этилишича, 2027 йилда ишга туширилиши режалаштирилган Voyager станцияси саёҳат ҳақидаги барча тасаввурларни ўзгартириб юбориши кутилмоқда, чунки яқин келажакда космосни ўрганиш фақат профессионал астронавтлар фаолияти бўлиб қолмайди. Ҳатто оддий реактив самолёт ишқибозлари ҳам эндиликда Ер атмосферасидан ташқарида ҳашаматли таътил ўтказиш имкониятига эга бўлади.

Бугунги кунда ОАC Аbove Space номи остида фаолият юритмоқда. Компанияни Жефф Безос ва Ричард Бренсон каби таниқли тадбиркорлар қўллаб-қувватламоқда.

Voyager станцияси оддий космик кемалардан фарқ қилади. У Ер атрофида айланувчи улкан айлана шаклида лойиҳалаштирилган. Кема муҳандис Вернер фон Браун томонидан лойиҳалаштирилган.

Economic Times нашрининг хабар беришича, дастлаб ОАC меҳмонхона ичида Ойнинг тортишиш кучига тенг (Ернинг 1/6 қисмига мос) сунъий гравитацияни яратишни режалаштирган. Кейинчалик бу кўрсаткич Марс ёки Ер тортишиш кучига яқинлаштирилади. Натижада меҳмонлар юриш, ухлаш, овқатланиш каби ҳаракатларни одатдаги тарзда амалга ошириш имкониятига эга бўлади ва астронавтлардек муаллақ қолмайди.

Меҳмонлар саёҳатни махсус космик кема орқали Ер орбитасига чиқишдан бошлайди. Ракета уларни гравитациясиз майдонгача етказади. Сўнг меҳмонлар лифт орқали айланувчи ҳалқа атрофида жойлашган 24 та турар жой модулидан иборат резиденсияларга олиб чиқилади.

Voyager станциясида тор капсулалар бўлмайди. Меҳмонхона умумий 125 минг квадрат фут майдонни эгаллайди ва бир вақтнинг ўзида 280 нафар меҳмон ҳамда 112 нафар экипаж аъзосини қабул қила олади. Унда ҳашаматли хоналар, ресторан, бар, спорт зали, СПА маркази, савдо дўконлари, кинотеатр ва концерт майдончаси ҳам бўлади.

Киритилди: 20:31 31.05.2025. Ўқилди: 476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!