Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

ОАВ: Ноябрь ойидан бери Қўшма Штатлар Яманда учта MQ-9 Reaper дронини йўқотди

ОАВ: Ноябрь ойидан бери Қўшма Штатлар Яманда учта MQ-9 Reaper дронини йўқотди

АҚШ ҳарбийлари 2023 йил ноябридан бери Яман устидан учта MQ-9 Reaper учувчисиз самолётини йўқотди.

Бу ҳақда CBS телекомпанияси манбаларга таяниб хабар берди.

Уч учувчисиз учоқнинг охиргиси шу ҳафта Яман қирғоқлари яқинида қулаб тушди, деди АҚШ расмийси. Ҳалокат сабаблари ҳозирча ўрганилмоқда, бироқ Америка томони уни Яман ҳусий исёнчилари уриб туширган бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти.

Ноябрь ва декабрь ойларида яна иккита MQ-9 Reaper дронлари йўқолганди. АҚШ Конгресси тадқиқот хизмати маълумотларига кўра, ҳар бир қурилманинг нархи тахминан 30 миллион долларга баҳоланган.

Киритилди: 06:25 27.04.2024. Ўқилди: 824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!