Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати 2025 йил мартига мўлжалланган ички сайловлар олдидан ўлдирилган Сиёсий бюро раҳбари Яҳё Синварнинг ўрнига ўринбосарни аниқлаш ниятида эмас. Бу ҳақда Саудиянинг «Asharq News» телеканали ҳаракатдаги манбага таяниб хабар берди.
«[Ҳамас] ҳаракати зарур шартлар мавжуд бўлса, келаси йилнинг март ойида бўлиб ўтадиган ички сайловлар ўтказилгунга қадар Синварнинг ўринбосарини тайинламайди», — деб даъво қилмоқда телеканалнинг ўзини ошкор этмаган суҳбатдоши.