Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Нъю-Ёркда йилнинг энг иссиқ ҳарорати қайд этилди

A A A
Нъю-Ёркда йилнинг энг иссиқ ҳарорати қайд этилди

Охирги икки кун ичида АҚШнинг Нъю-Ёрк шаҳрида барча даврлардаги энг юқори ҳарорат (48°C) қайд этилди.

АҚШ бюроси хабар беришича, Нъю-Ёрк мерияси иссиқ ҳаво таҳдид солиши ҳақида огоҳлантирган. Нъю-Ёрк атрофидаги бешта штат ва учта округда иссиқлик ҳақида огоҳлантириш 7-сентябр соат 19:00 гача амал қилади.

Очиқ экскурсиялар ташкил этиладиган кўплаб ёз мактаблар тўхтади. Кўпгина иш жойлари ёпиқ. Шаҳардаги совутиш марказлари ҳақидаги маълумотлар шаҳар ҳокимлиги сайтида жойлаштирилган.

Шаҳар аҳолиси Атлантика океани ва Гудзон дарёси қирғоқларига тўпланишди.

БМТнинг Бутунжаҳон метеорология ташкилоти маълумотларига кўра, эртадан бошлаб иссиқлик индекси пасаяди ва ҳарорат бироз нормаллашади. Шунингдек, маълумотларда 2023-йилда ер тарихидаги энг иссиқ уч ойни бошидан кечиргани қайд этилган.

Киритилди: 11:29 07.09.2023. Ўқилди: 1641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар