Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Нью-Йорк касалхоналарида беморлар сони камаймоқда

A A A
Нью-Йорк касалхоналарида беморлар сони камаймоқда

Коронавирус эпидемияси билан боғлиқ оғир вазият юзага келган Нью-Йорк штатидаги касалхоналарда беморлар сони камаймоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.

"Касалхоналарда бўш койкалар борган сари кўпаяётганлиги яхши белги ҳисобланади. Биз Нью-Йоркдаги касалхоналарга Comfort сузувчи госпитали ва Javits марказидан 418 нафар шифокор, ҳамшира ва респиратор терапевтларини юбордик. Бизда керагидан ортиқ койкалар мавжуд!" – деб ёзди Трамп "Twitter"ида.

Сўнгги маълумотларга кўра, Нью-Йоркда коронавирусга чалинганлар сони 180 мингдан ортиқ бўлиб, 9 мингга яқин киши вафот этган.

Бутун АҚШ бўйича эса беморлар сони 527 мингдан ошиб кетган, 20,6 мингдан ортиқ ўлим қайд этилган. Мамлакат ушбу кўрсаткичлар билан дунёда етакчи бўлиб турибди.

Киритилди: 22:30 12.04.2020. Ўқилди: 3680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар