Бугун 18 август, 2022 йил, пайшанба

O'ZB

Нью-Йорк бош прокурори Трампни судга бермоқчи

Нью-Йорк бош прокурори Трампни судга бермоқчи

Нью-Йорк бош прокурори Летициа Жеймс AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампни унинг Трамп ташкилотининг гумон қилинаётган жиноятларини тергов қилиш доирасида ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортгани учун жиноий жавобгарликка тортиш ниятида эканини айтди.

"Менинг идорам Дональд Трампни судга ҳурматсизлик қилгани учун судга бермоқда. Суднинг аниқ қарорига қарамай, Дональд Трамп унга ва Trump Organization молиявий операцияларига оид терговимиз доирасида ҳужжатларни ошкор қилишдан бош тортди", деди Нью-Йорк Бош прокурори.

Жеймсга кўра, собиқ давлат раҳбари расмийларга сўралган ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортган ҳар бир кун учун Трамп 10 минг доллар жаримага тортилиши керак. "Ҳеч ким қонундан устун эмас", - деди Aмерика адлияси вакили.

Киритилди: 23:29 07.04.2022. Ўқилди: 3411 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!