НАТО иттифоқчилари Украинага ҳарбий инструкторлар юбориши мумкин. Бу ҳақда Тhe New York Times хабар берди.
Газетанинг ёзишича, АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари Чарлз Браун НАТО инструкторларининг Украинага киритилиши эҳтимоли юқорилигини айтган.
"Биз у eрга борамиз. Аммо ҳозирча, Украина тупроғида бундай машғулотлар НАТО инструкторлари хавфсизлигига хавф туғдиради ва Украинанинг муҳим инфратузилмаси ўрнига инструкторларни ҳимоя қилиш учун ҳаво мудофаа воситаларидан фойдаланишни талаб қилади", — деди Браун.
"АҚШ расмийлари ҳозирда Украина қўшинларининг Германия, Полша ва Қўшма Штатларда олиб борилаётган тайёргарлиги етарли эмаслигини тан олишади ва улар Россия қўшинларининг шу ёзда кутилаётган ҳужумига қарши туриш учун яхшироқ ва тезроқ тайёргарликдан ўтишлари зарурлигини билишади. Украина Қуролли Кучларида “жиддий нуқта”га етган ҳарбий мутахассислар етишмовчилиги туфайли Киев АҚШ ва НАТО иттифоқчиларидан яна 150 минг аскарни ҳарбий тайёргарликдан ўтказишда ёрдам беришни сўраган", деб ёзмоқда Тhe New York Times.