АҚШлик музокарачилар Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича олиб борилаётган жараёнлар доирасида Россияга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда The New York Times манбаларига таяниб хабар берилди.
Нашрга кўра, ташриф фақат музокараларда сезиларли силжиш кузатилган тақдирдагина амалга оширилади.
Ҳозирча АҚШ томони сафар самарали бўлиши учун етарли натижалар шаклланишини кутиб турибди.